Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев аҳоли учун яратилаётган шароитлар, фуқаролар ҳаётини яхшилаш, фаровонлигини ошириш йўлида қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида бугун Тошкент шаҳрининг Сергели тумани ва пойтахт вилоятининг Зангиота туманига боради.