Сингапурнинг машҳур компанияларидан бири — «Alpha Global Capital (S) Pte Ltd» (AGC) Ўзбекистон бозорида фаолият юритишга қарор қилганига кўп бўлгани йўқ. Шу ўринда савол туғилади: компаниянинг Ўзбекистонга сармоя киритишга қайси омиллар ундади?
Наманган вилояти учун қишлоқ хўжалиги истиқболли ва муҳим соҳа ҳисобланади. Боиси ушбу унумдор заминда деярли барча наботот турлари ўсади. Бу ерда ҳатто анъанавий гуллар фестивалларида безатишга муваффақ бўлган голланд лолалари ҳам илдиз отган.