Жанубий Корея билан молиявий, техник ва иқтисодий ҳамкорлик сезиларли даражада кенгаяди

10.07.2020 14:26

ТОШКEНТ, 10 июль. / ?А «ДУНЁ» /. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси жорий йилнинг 6-8 июль кунлари Корея Республикасида бўлиб, қатор музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, сафар давомида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Канг Кён Хва, Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Хон Нам Ки, савдо, саноат ва энергетика вазири Сонг Юн Юн, Миллий Мажлис Спикери ўринбосари Ким Санг Хи, Эксимбанк раиси Банг Моон-Қиу, Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президенти Ли Ми Кюнг, Жанубий Корея–Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раиси Ким Ёнг Гу билан учрашувлар ташкил қилинди.

Музокараларда устувор йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Пандемияга қарши курашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ва мувофиқлаштириш тўғрисида келишувга эришилди. ?кки мамлакат муносабатлари стратегик аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, ўзаро ташрифлар чоғида эришилган келишувлар юқори даражадаги, сифатли ва ўз вақтида бажарилиши томонларнинг умумий устувор йўналиши экани айтиб ўтилди.

Ўз навбатида, ўзаро савдони ривожлантиришда ижобий динамика кузатилаётгани қайд этилди. 2019 йил якунига кўра, Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этди. Бу сўнгги 5 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Корея ?қтисодиёт ва Молия вазирлиги билан биргаликда 2021-2023 йилларда Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида янги уч йиллик молиявий ва техникавий ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, унинг бюджетини 1 миллиард долларга етказиш кўзда тутилган.

Музокаралар чоғида эришилган келишувларни самарали амалга ошириш ва ўзаро ҳамкорлик шакллари ҳамда механизмларини янада такомиллаштириш учун ҳар икки мамлакат парламентлари, ҳукуматларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш тўғрисида келишувга эришилди.

Бундан ташқари, ҳамкорлик шакли Жанубий Кореядан жалб қилинган грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши, Ўзбекистон электрон тижорат миллий платформасини яратиш лойиҳасини келгусида амалга оширишга келишиб олинди.

Мулоқотларда мамлакатларимиз карантин хизматлари ўртасида ўзаро муносабатларни фаоллаштириш, Ўзбекистоннинг янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини Жанубий Кореяга бозорларига киришини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, Жанубий Корея томони Эксимбанк ва ?қтисодий ҳамкорликни ривожлантириш фонди (EDCF) билан биргаликда янги лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Жанубий Корея ҳукумати, шунингдек, Орол денгизи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик асосида траст фонди фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

KOICA томонидан маъқулланган қатор лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишни жадаллаштириш бўйича истиқболли механизмлар бўйича ҳам фикр алмашилди. Жумладан, «Урганч шаҳрида касбий таълим маркази ва миллий малака тизимини» яратиш, шунингдек, «Ўзбекистонда бизнес-инкубаторлар тармоғини яратиш ва тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш» га келишилди.

Самарали учрашувларга бой кечган сафар давомида Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида молиявий, техник ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди, умумий вазифаларни бажариш учун яқин ҳамкорликни давом эттиришга бўлган ишонч яна бир бор тасдиқланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net