2021 йил 18 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисидаги махсус резолюция бир овоздан қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси, ?қтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги БМТнинг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан биргаликда жорий йил 10-24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталигини ўтказади.
Тадбир 23-24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» халқаро форуми билан якунланади.