Япониядан муносабат: Президент сайлови натижалари Ўзбекистон халқи ўз давлатининг келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

16.11.2021 12:20

ТОК?О, 16 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросими кенг халқаро жамоатчилик, хусусан, Япония ишбилармон доиралари вакилларида катта қизиқиш уйғотди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тамаи Хироши, Япониялик халқаро кузатувчи, AOIKAI Medcal Corporation вице-президенти:

– Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловида Шавкат Мирзиёев иккинчи бор сайловчиларнинг 80 фоиздан кўп овозини олгани - бу жуда ҳам юқори ва қувонарли натижа, деб биламан.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан 2016-2021 йилларда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек, Ўзбекистоннинг қисқа вақт ичида эришган ижтимоий-иқтисодий тараққиёти жаҳон миқёсида юксак баҳоланиб, эътиборни жалб қилмоқда.

Давлат раҳбари навбатдаги босқичда шу вақтга қадар бошлаган ислоҳотларини давом эттиради ва бунинг натижасида Ўзбекистон ҳамда ўзбек халқи янада фаровон турмуш тарзига эришади, деб очиқ айта оламан.

24 октябрь куни бўлиб ўтган Президент сайловида Япониядан халқаро кузатувчи сифатида қатнашганимда сайловолди ҳамда сайлов жараёнлари пайтидаги тайёргарлик, яратилган тартиб-интизомни ўз кўзларим билан кўриб, эътирофга сазовор деб ўйладим. Ўзбекистон халқи ўз давлатининг келажагига бефарқ эмаслигини кўрсатиб, Президент сайловининг муҳимлигини чуқур ҳис этган ҳолда сайловда ўз фуқаролик бурчларини фаоллик билан адо этгани хорижлик кузатувчи сифатида мени жуда ҳайратлантирди.

Шавкат Мирзиёевнинг янги президентлик даврида, аввало, ҳозирда амалга оширилаётган турли соҳалардаги ислоҳотларнинг натижаси, яъни ривожланиши янада жадаллашади, деб ҳисоблайман. Хорижлик инвесторлар учун яратилаётган муҳит ва шароитлар яхшиланиб боради. Яқин келажакда Япониядан кўплаб инвесторлар Ўзбекистон бозорига кучли қизиқиш билдириб, ўз бизнесини олиб киришини очиқ айта оламан. Мавжуд вазиятдан келиб чиққан ҳолда бизнинг АО?КА? тиббиёт корпорациямиз ҳам турли йўналишларда Ўзбекистон бозорига кириб келиш учун замин яратмоқда.

Бизнинг корпорациямиз бундан кейин ҳам Япония ва Ўзбекистон дўстлиги ва ҳамкорлиги ривожига ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net