Хитойдаги ватандошларга Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг сайловолди дастурлари таништирилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

05.10.2021 17:15

ПЕК?Н, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихонасида Пекин шаҳридаги халқаро мактабларда таълим бераётган  ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Давра суҳбати чоғида юртдошларимизга Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳузурида тузилган 48-сайлов участкасида сайловчилар учун барча зарур шароитлар яратилганлиги  маълум қилинди. Сайловда овоз бериш  жараёни 24 октябрь якшанба куни маҳаллий вақт билан эрталаб соат 8.00 дан кеч соат 20.00 гача ўтказилиши айтиб ўтилди.

Учрашувда Ўзбекистон Президентлигига бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларнинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастурларига алоҳида эътибор қаратилди.

Номзодларнинг иш фаолияти, илгари сураётган ташаббус ва ғоялари ҳамда ўз олдига қўйган мақсадлари билан ҳам сайловчилар яқиндан танишди.

Ўз навбатида, юртдошларимизга сўнгги ойларда Хитойдаги эпидемиологик вазият кескинлашуви оқибатида мамлакат бўйлаб ҳудудлараро ҳаракатланиш, хусусан, Пекинга кириш – чиқиш учун қуйилган назорат чекловлари тушунтирилди.

Элчихона маълумотларига кўра, айнан шу ҳолатдан келиб чиқиб, ваколатхона сайлов участкасида ватандошларимизнинг сайлаш ҳуқуқини адо этиши учун барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Шунингдек, зарур ҳолатлар учун биринчи тиббий хизмат кўрсатиш нуқтаси йўлга қуйилган.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатида ватандошлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net