Халқаро медиа-холлда хотин-қизларнинг сайловдаги фаоллигини ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

18.10.2021 11:26

ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш бўйича Халқаро медиа-холлда «Хотин-қизларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари ҳамда сайловда уларнинг фаоллигини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, тадбир хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги, хусусан, электорал маданиятини ошириш соҳасида парламент, жамоат ташкилотлари, ваколатли давлат органлари, қонун ижодкорлиги субъектлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти вакилларининг хотин-қизлар сиёсий онгини юксалтириш, жамиятда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш мақсадида ўтказилди.

Анжуманда, Олий Мажлис Сенати  раиси, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Танзила Норбоева иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Т.Норбоева ҳозирги вақтда хотин-қизлар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишлари, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани, сайловларда аёлларнинг ўрни беқиёс экани, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланганлигига эътибор қаратди. Ўзбекистонда аёллар сайлов жараёнларининг барча босқичларида фаол қатнашишлари учун эркаклар билан тенг шароитлар яратилганлигини ҳисобга олиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш сиёсатини кучайтириш муҳим масала эканлигига урғу берди.

Конституцияда хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилиги ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш, умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқлари асосида яширин овоз бериш каби сайлов ҳуқуқларини амалга оширишнинг асосий принциплари мустаҳкамлаб қўйилган. Мазкур конституциявий нормалар эса, 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодексида тўлалигича ўз ифодасини топган.

Аёлларнинг сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияда ҳам аёллар барча сайловларда, ҳеч қандай камситишларсиз, эркаклар билан тенг шароитларда овоз бериш ҳуқуқи ҳамда миллий қонунчиликда белгиланган тартибда сайланиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Қайд этиб ўтиш керак, Президент сайлови жараёнида аёлларимиз ҳам сайловчи, ҳам президентликка номзод, ҳам сайлов комиссиясининг аъзоси, ҳам кузатувчи, ҳам ишончли вакил сифатида эркаклар билан бирга тенг шароитда ва эркин иштирок этмоқда.

Хусусан, бугунги кунда Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзоларининг 104 нафари ва участка сайлов комиссиялари аъзоларининг 65 минг 974 нафарини хотин-қизлар ташкил этмоқда.

Ҳозирги вақтда мамлакатимизда хотин-қиз сайловчилар сони қарийб 11 миллионни ташкил этади.

Спикерлар бўлажак сиёсий жараёнда хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларнинг ўз конституциявий ҳуқуқидан эркин фойдаланиши, ўзлари танлаган номзодга овоз бериши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида маҳаллаларда бир қатор тарғибот тадбирлари ўтказилаётганлигини қайд этди.

Хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари томонидан ҳар бир маҳаллада, қишлоқ ва овулларда, шаҳар ва туманларда хотин-қизларнинг сайловларда фаол иштирокларини таъминлашга қаратилган тадбирларни белгиланган муддат давомида кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net