Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида мамлакатимиз Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

13.10.2021 14:04

ВАШ?НГТОН, 13 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 4–сайлов участкасида мамлакатимиз Президенти сайловини юқори даражада ташкил этиш ва ўтказиш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Дипломатия ваколатхонасидан маълум қилинишича, мазкур сайлов участкаси меъёрий талабларга мувофиқ жиҳозлангани ҳолда унда 24 октябрь куни фуқароларнинг сайловда овоз бериши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Айрим сабабларга кўра ушбу санада сайловда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини таъминлаш мақсадида 16 октябрь куни Флорида штатининг Орландо, 17 октябрь куни Виржиния штатининг Стерлинг ва Мэриленд штатининг Пайкесвилле шаҳарларида кўчма сайлов участкалари ташкил этилади.

Бундан ташқари, 14 октябрдан 20 октябрга қадар элчихонага келган фуқаролар ҳам муддатидан олдин сайлов бериш имкониятига эга бўлади.

Мамлакатимиз фуқаролари ўртасида сайлов жарёнига оид маълумотларни кенг тарқатиш, муддатидан олдин ўтказиладиган сайлов участкаларининг жойлари ва саналари ҳақида юртдошларнинг хабардорлигини ошириш мақсадида ватандош уюшмалари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва таниқли блогерлар билан ҳамкорликда сайловолди тарғибот ишлари изчил олиб борилмоқда.

Бунинг натижаси ўлароқ, қолаверса, Американинг узоқ ҳудудларида ҳам муддатидан олдин овоз бериш жойларининг ташкил этилаётгани боис бугунги кунга қадар минглаб фуқаролар элчихонага мурожаат этиб, сайловда овоз бериш истагини билдирди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net