Ўзбекистондаги барча сиёсий партиялар мамлакат Президенти лавозимига номзодларни илгари сурди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

11.09.2021 10:47

Амалдаги қонунчиликка  биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш  бўйича белгиланган санага мувофиқ (2021 йил 24 октябрь), мамлакатимиз сиёсий партиялари  20 августдан 9 сентябрга қадар олий лавозимга ўз номзодларини кўрсатишлари лозим эди.

“Дунё” ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 26 август куни бўлиб ўтган VII съездида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари, партия етакчиси Алишер Қодиров номзоди илгари сурилди.

У ўзининг сайловолди дастурида “миллий ва универсал қадриятлар” асосида тарбия ва таълим миллий тизимини шакллантиришга асосий эътибор қаратилишини қайд этди.

Ўзбекистон Экологик партияси ўзининг 27 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари III съездида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун партия Марказий кенгаши ?жроия қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов  номзодини тасдиқлади.

Унинг “Биз келажак учун жавобгармиз!” шиори остидаги сайловолди дастуридан “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш, чиқиндиларни қайта ишлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш, суд органларига ишончни ошириш ва бошқа масалалар жой олган.

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 6 сентябрь куни бўлиб ўтган съездида партиядан мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига партия раҳбарининг ўринбосари Мақсуда Ворисова номзоди тасдиқланди.

Халқ демократик партиясининг асосий мақсади – ижтимоий тенглик ва халқ демократияси тамойилларига жавоб берадиган давлат ва жамият қуришдир.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ўзининг 8 сентябрь куни бўлиб ўтган қурултойида мамлакат Президенти лавозимига партия раҳбари Бахром Абдуҳалимов номзодини тасдиқлади.

Унинг сайловолди дастурида коррупция ва бошқа салбий кўринишларга қарши курашиш, Тергов қўмитаси тузиш, олий ўқув юртларига квоталарни тўласинча бекор қилиш, юқори рейтингли талабаларга бепул таълимни тақдим этиш сингари ва бошқа бандлар мавжуд.

9 сентябрь куни бўлиб ўтган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг X съездида партиядан Президентликка номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон стратегияси” сайловолди дастурини тақдим этди.

Ҳужжат мамлакатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, фуқаролар ва миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшайдиган ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва эркинлиги, қонуний манфаатини ҳимоя қилиш, миллати, тили ва динидан қатъий назар уларни кафолатланган даромад манбаи, тиббий хизматлар ва турар жой билан таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси ва имижини ошириш сингари йўналишларни ўз ичига олган.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net