Ўзбекистон Президентлигига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

22.09.2021 17:32

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлов бўйича сайлов кампанияси давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, 20 сентябрь куни «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг Самарқандда сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.

21 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 22 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисованинг Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашуви ўтказилмоқда.

Учрашувларда номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net