Ўзбекистон Президентлигига номзодлар кеча Қашқадарё, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида учрашувлар ўтказди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

28.09.2021 18:00

ТОШКЕНТ, 28 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, 27 сентябрь куни Самарқанд вилоятида Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова, Сурхондарё вилоятида «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров, Наманган вилоятида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев, Қашқадарё вилоятида Экологик партиядан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулло Обламуродов сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 28 сентябрь куни Халқ-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова Навоий вилоятида, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Алишер Қодиров Қашқадарё вилоятида, Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, сайловларда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдири ҳал этилишида уларни фаол қатнашишга даъват этмоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net