Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бугун Тошкент шаҳри ва вилоятида учрашувлар ўтказади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

20.10.2021 10:40

ТОШКЕНТ, 20 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Кеча, 19  октябрь куни Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Мақсуда Ворисова,    Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ва «Миллий тикланиш» демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Алишер Қодиров  Тошкент шаҳрида, «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Сирдарё вилоятида сайловчилар билан учрашди.

Бугун, 20 октябрь куни Экологик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Нарзулла Обломуродов Тошкент вилоятида,  «Адолат» социал-демократик партиясидан давлат раҳбарлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Тошкент шаҳрида сайловчилар билан мулоқот ўтказади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net