Ўзбекистон Президентлигига номзодлар бугун Сирдарё ва Жиззах вилоятларида учрашувлар ўтказади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

18.10.2021 11:22

ТОШКЕНТ, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг олий сиёсий лавозимига номзодлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказишни давом эттирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

16 октябрь куни Либерал-демократик партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашди.

Бугун, 18 октябрь куни Экологик партиядан давлат раҳбарлигига номзод Нарзулло Обломуродов Сирдарё вилоятида ва «Адолат» социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашади.

Учрашувлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, уларни сайловда ҳамда мамлакатнинг келгусидаги тақдирини ҳал этиш жараёнида фаол қатнашишга чақирмоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net