Ўзбекистон Президенти сайловини ёритиш учун юртимизга келган Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси ?слом цивилизацияси марказида

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

27.10.2021 17:53

ТОШКЕНТ, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнини ёритиш учун мамлакатимизга келган «Аsdaa Oman» газетаси бош муҳаррири Али Халфан Саид ал-Ҳасаний бошчилигидаги Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси кеча Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

 Ташриф давомида марказ директорининг ўринбосари Ф.Ҳалимов билан учрашув бўлиб ўтди.

Саид ал-Ҳасаний Президент сайловини кузатишга таклиф этгани учун Ўзбекистон раҳбариятига ўз миннатдорлигини билдирди. Ўмон вакиллари сайлов жараёни шаффоф ва ошкора ўтгани, айниқса, имконияти чекланган инсонларнинг овоз бериши учун яратилган алоҳида шарт-шароитлар эътиборга сазоворлигини қайд этди.

Газета бош муҳаррири Ўзбекистон ва Ўмон муштарак маданиятларга эга мамлакатлар экани, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш умумий манфаатларимизга хизмат қилишини таъкидлади.

Меҳмонлар марказ фаолияти билан танишди. Хусусан, унинг таркибидаги Самарқанд қоғозини ишлаб чиқариш устахонаси, Китобат ва хаттотлик мактаблари, гид-таржимонлар, араб тили курслари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида ?слом цивилизацияси маркази билан Ўмондаги Беруний номли кутубхона, Султон Қобус маданият маркази ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, мамлакатимиз зиёрат туризмини тарғиб этиш сингари масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди.

Ўмон оммавий ахборот воситалари делегацияси Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказига ташриф давосмида қатор видеоматериаллар ва фоторепортажларни  тасвирга олди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net