Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Саудия Арабистони матбуоти нигоҳида

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

28.10.2021 18:20

АР-Р?ЁД, 28 октябрь. /«Дунё» АА/. Саудия Арабистонининг «Al-Muashshir al-Iqtisadi» (“?қтисодий кўрсаткичлар”) газетасида Ўзбекистон Президенти сайлови натижаларига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Газетхонлар эътибори Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунлари муносабати билан “Ҳумо Arena” мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан ташкил этилган тадбирга қаратилади.

Нашр Марказий сайлов комиссияси (МСК) тарқатган маълумотларига таяниб Шавкат Мирзиёев ушбу сайловида 80,1 фоиз овоз тўплаб, ишончли ғалабани қўлга киритганини маълум қилган.

Мақолада Президент сайловига номзоди қўйилган бошқа сиёсий партияларнинг вакиллари тўплаганн овозлар миқдори ҳақидаги рақамлар ҳам келтирилган. 

Овоз бериш жараёни мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришлар Ўзбекистон халқи томонидан қўллаб-қувватланаётгани, ислоҳотларнинг самаралари ҳаётда яққол акс этаётгани, фуқароларнинг эртанги кунга бўлган мустаҳкам ишончи тимсолига айлангани урғуланади.

Таъкидланишича, сўнгги беш йилда Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилганининг ёрқин тасдиғи ўлароқ, мамлакат иқтисодиёти 24 фоиз, саноат 34 фоиз, экспорт 1,5 баробар, хорижий инвестициялар ҳажми 3 баробарга ошган. Мамлакат ялпи ички маҳсулоти 60 миллиард долларга етиб, ўртача ойлик иш ҳақи 2,2 баробар кўпайган.

Бундан ташқари, республика ҳудудларини ривожлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтириш учун улкан имкониятлар яратилгани, юзлаб корхона ва фабрикалар, минглаб янги иш ўринлари очилгани ҳамда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилгани аниқ далил ва рақамлар билан келтирилган.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net