Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Озарбайжон оммавий ахборот воситалари томонидан кенг ёритилмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

02.11.2021 12:20

БОКУ, 2 ноябрь. /«Дунё» АА/. Озарбайжоннинг оммабоп нашрларидан бири - «Каспий» газетасида «Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб қайта сайланди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Материалда 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида Либерал-демократик партиядан номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,12 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонгани таъкидланган.

«Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Зайниддин Низомхўжаев Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида маълум қилди. Унга кўра, сайловда  рўйхатга олинган 19,86 миллион нафар сайловчидан 16,36 миллиони иштирок этди. Бу сайловчиларнинг 80,8 фоизини ташкил этади», деб ёзади  озар газетаси.

Муаллиф Озарбайжон Миллий Мажлиси Спикерининг ўринбосари Фазаил ?броҳимли бошчилигидаги парламент делегацияси Ўзбекистонда ўтказилган сайловни кузатгани ҳақида ёзган. Шунингдек, Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси раиси Мазаҳир Панахов, Миллий Мажлис интизом комиссияси раиси Элдор ?броҳимов, Маданият бўйича қўмита раиси Ганира Пашаева, депутатлар Жаваншир Пашазаде ва Ойдин Мирзазаде МДҲ ПА кузатувчилари, депутат Оғалар Велиев Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси миссияси таркибида сайлов жараёнида қатнашди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net