Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари ҳақида Европа таҳлилий маркази сайтида мақола эълон қилинди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

29.10.2021 11:02

БРЮССЕЛЬ, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. «VoteWatch Europe» Европа таҳлил маркази сайтида «Ўзбекистонда сайлов: тарих, натижалар ва мамлакат келажагига таъсир» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Нашрга кўра, Европа ?ттифоқи яқинда Ўзбекистонни GSP+ Преференциялар бош тизимига бенефициар мамлакат сифатида қабул қилди. «Республика Е? ва Ғарб билан алоқаларни ривожлантиришга катта қизиқиш билдирмоқда. Шу сабабли европаликлар бугунги кунда ушбу мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва демократик жараёнларга катта эътибор қаратмоқда», дея қайд этилади материалда.

Муаллиф Ўзбекистон мустақилликка эришганидан бери жорий йил 24 октябрь куни олтинчи марта Президент сайлови бўлиб ўтгани ҳақида сўз юритган. «Сайлов участкаларига сайловчиларнинг 80 фоиздан ортиғи келди. Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев иккинчи беш йиллик муддатга ишончли ғалаба билан қайта сайланди. Дастлабки натижаларга кўра, у 80,1 фоиз овоз тўплади», - дейилади мақолада.

Нашрда Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда очиқлик даврини бошлаб бериб, мамлакатнинг Россия, Хитой, АҚШ ва Е? билан муносабатларини янада мустаҳкамлади, шунингдек, республикани халқаро майдонга олиб чиқди, деб таъкидланади.  Ўзбекистон БМТ ?нсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлгани эътироф этилади.

«Ўзбекистонга ташриф буюрган ЕХҲТ кузатувчилари Марказий сайлов комиссияси Сovid-19  билан боғлиқ вазиятга қарамай, ўз ишини қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда профессионал даражада амалга оширганини қайд этди. МСК биринчи марта йиғилишларини очиқ шаклда ўтказди ва қарорларини ўз вақтида эълон қилиб борди. Ушбу жиддий ёндашувлар сайлов жараёнининг шаффоф тарзда ўтишини таъминлади», - деб ёзади «VoteWatch Europe».

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net