Ўзбекистон Пезиденти сайловини ёритиш учун келган Франция ОАВ ходимлари Ўзбекистондаги ?слом цивилизацияси марказида бўлди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

30.10.2021 11:13

ТОШКЕНТ, 30 октябрь. «Дунё» АА/.  Ўзбекистон Президенти  сайлов жараёнини ёритиш учун юртимизга келган Франциянинг «Musulmans en France» онлайн-нашри бош муҳаррири Жан-Мишель Брун Ўзбекистон ?слом цивилизацияси марказида бўлиб, мажмуда амалга оширилаётган ишлар билан танишди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмонларга марказ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва ғояси асосида қад ростлаётгани ҳақида сўзлаб берилди. ?слом цивилизацияси марказининг қурилиш тарихи, бўлимлари, ташкилий тузилмаси, асосий мақсад ва вазифалари, аждодларнинг бой илмий меъросини сақлаш ва ёшларга етказиш борасидаги ишлар ҳақида батафсил тақдимот ўказилди.

Жан-Мишель Брун қабул ва тақдимот учун миннатдорлик билдириб, бу муҳташам марказни, унинг олдига қўйилаётган улкан ва эзгу ғояларни бутун дунёда, жумладан Францияда ҳам кенг ёйиш заруриятини айтиб ўтди. Франциялик меҳмон, шунингдек, марказнинг ички қурилиши, Беруний глобуси, Улуғбек обсерваторияси, Донишмандлар уйи каби экспонатлар билан танишди.

Мулоқот давомида Францияда Ўзбекистон зиёрат туризмини кенг тарғиб қилиш, ?слом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида туркум мақолалар, фоторепортажлар тайёрлаш ва эълон қилиш бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан келишиб олинди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net