Ўзбекистон ички ишлар вазири: Сайловчилар, сайлов округлари ва участкалари ҳудудлари, халқаро кузутувчилар хавфсизлиги тўлиқ таъминланга

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

24.10.2021 14:58

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/.  Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида  бугун Ўзбекистон ички ишлар вазири  Пўлат Бобожонов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё АА мухбири. 

Вазир сайлов куни хавфсизликни таъминлаш ва қонун бузилишларини олдини олиш борасида тезкор чораларни кўриш учун ички ишлар органларида тузилган навбатчилик ҳамда қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида овоз бериш жараёнлари тўғрисида маълумот берди.

Сайлов кодексининг 49-моддасига асосан Жамоат тартибини сақлаш, сайлов ўтказиладиган бинолар ва жойларни қўриқлаш, шунингдек, сайлов натижаларига доир ҳужжатларни ташиш чоғида участка сайлов комиссиялари аъзоларини кузатиб бориш тегишли ваколатли органларнинг зиммасига юклатилиши белгилангани қайд этилди. 

«Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказишда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ?чки ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси томонидан сайлов округлари ва участкалари ҳудудларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилмоқда, -деди Пўлат Бобожонов. -Такидлаш жоиз, сайлов ўтказиладиган биноларда хавфсизлик нуқтаи назаридан барча зарурий чоралар кўрилди. Бундан ташқари ҳар бир сайлов участкаси биноси атрофида ҳудудий профилактика инспекторлари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмати йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳар бир сайлов участка биносида тиббиёт ходимларининг ҳам навбатчилиги ташкил этилди.

?чки ишлар вазири,  Президент сайловида илк бор унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни содир этгани учун, жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этаётганини маълум қилди. У, шунингдек, жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналаридаги сайловчиларнинг овоз бериш ҳуқуқи тўлиқ таъминланишини билдирди.

Таъкидланишича, овоз бериш якунланганидан сўнг участка сайлов комиссиясининг баённомалари ҳам алоҳида кузатув билан округ сайлов комиссияларига етказиб борилиши таъминланади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net