Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
АНҚАРА, 9 октябрь. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Анқарадаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Президенти сайловини Туркия ҳудудларида ўтказишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Карабук университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ва университет раҳбарияти билан учрашувлар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Карабук университетининг проректори Мюжаҳит Жошкун билан бўлиб ўтган мулоқотда мазкур олий таълим муассасасида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг мамлакатимиз Президенти сайловида иштирок этиши учун шароит яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.
Шунингдек, учрашув иштирокчиларига Карабукда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш тартиби, кўчма сайлов участкалари, сиёсий партиялардан Президентликка илгари сурилган номзодларнинг сайловолди дастурлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.
Ўзбекистонлик талабалар бўлажак сайловда фаол иштирок этишини маълум қилди.