Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
АНҚАРА, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари тўғрисида Анқарадаги инқироз ва сиёсат таҳлилий марказ директори, профессор Меҳмет Сейфеттин Эрол “Дунё” АА мухбирига сўзлаб берди:
– Мен Ўзбекистондаги сайлов жараёнларини бевосита кузатишга муваффақ бўлдим. Овоз бериш учун барча шарт-шароитлар яратилганини кузатдим. Фуқароларнинг сайловда кўтаринки руҳда қатнашгани мени жуда таъсирлантирди.
Меҳнатсевар ва меҳмондўст ўзбек халқи ўзига муносиб йўлбошчига овоз берганига ишонаман.
Сайловнинг тинч ва намунавий шаклда, халқаро демократик тамойилларга мувофиқ ўтказилгани билан Ўзбекистон халқини самимий табриклайман.