Туркиядан муносабат: Учинчи Ренессанс даврига пойдевор қўяётган Ўзбекистон бу вазифани ташаббус муаллифи Шавкат Мирзиёв билан барпо этад

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

26.10.2021 17:47

АНҚАРА, 26 октябрь. /«Дунё» АА/. Туркиянинг «ANKASAM» ?нқироз ва сиёсат таҳлилий маркази веб-сайтида «24 октябрь куни бўлиб ўтган сайлов ғолиби: Янги Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва ўзбек халқи»  сарлавҳали мақола турк ва инглиз тилларида эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Марказ директори, профессор Меҳмет Сейфеттин Эрол қаламига мансуб мақолада Ўзбекистон Президенти сайловида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ишончли ғалаба қозонгани, унга ўзбек халқи юксак ишонч билдиргани ҳақида баён этилган.

Материалда 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда ўзбек халқи нафақат Шавкат Мирзиёевни сайлагани, балки Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишни ихтиёр этгани таъкидланган.

«Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатида муваффақиятли фаолият олиб борди, узоқни кўзлаб турли лойиҳаларни амалга оширди, минтақа тинчлиги ва барқарорлигини таъминлашда изчил саъй-ҳаракатлар қилди, - дея таъкидлайди Меҳмет Сейфеттин Эрол. - Ўзбекистон халқи ўз танловини демократик тамойилар асосида амалга оширди ва сайлов қутиси олдида хоҳиш-иродасини ифода этиб, амалдаги давлат раҳбарига “ваколатларингизни бажаришда давом этинг” деди. Шавкат Мирзиёевнинг қайта сайланиши унинг биринчи муддатдаги Президентлик давридаги муваффақиятларининг тасдиғидир».

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net