Туркий кенгаш миссияси аъзоси: 80 фоиздан зиёд фуқароларнинг сайловда иштироки аҳоли ҳаёти яхшиланганидан, халқ ҳукумат ишидан қониқаётга

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:25

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Туркий давлатлар ҳамкорлик кенгаши кузатувчилари миссияси аъзоси, Туркий кенгашнинг лойиҳалар бўйича директори Фаррух Жумаев  «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини бтлдирди.

- Миссиямиз 21 октябрь куни ўз ишини бошлади. Сайлов участкаларидаги тайёргарлик ишлари, сиёсий партиялардан Президентликка номзодларнинг дастурлари билан танишдик, партиялар вакиллари билан учрашдик, уларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари учун берилган имкониятлар ҳақидаги фикрларини ўргандик.

Сайловни муносиб тарзда ўтказиш учун яратилган шарт-шароитларнинг гувоҳи бўлдик. Сайлов доирасидаги барча жараёнлар ошкора ва очиқ ўтказилди. Овоз бериш куни икки гуруҳга бўлинган ҳолда 30 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатиш имкониятига эга бўлдик.

Сайловчиларнинг  кўтаринки кайфиятига, мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеада фаол иштирок этаётганига гувоҳ бўлдик. Мамлакат фуқароларининг 80 фоиздан ортиғи сайловда қатнашгани жуда  юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу менинг назаримда, аҳоли ҳаёти яхшиланганидан, халқ ҳукумат ишидан қониқаётганидан далолат беради.

Мен туркий давлатлар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлашга умид қиламан, биз дўстларимиз билан янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликка тайёрмиз.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net