Тошкентда ёшлар ва сайлов мавзусида халқаро анжуман ўтказилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

06.09.2021 15:53

ТОШКЕНТ, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Ёшлар ва сайлов: электорал маданиятни оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида халқаро анжуман ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси манбасига кўра, анжуманда Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Марказий сайлов комиссияси, Конрад Аденауэр номидаги фонд ҳамда Туркия Халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Туркия Буюк Миллат Мажлиси Тадқиқот департаменти, Қозоғистон Президенти девони моддий-техника таъминоти бўлимининг «Парламентаризм институти», Туркия ҳамда Германия нинг мамлакатимиздаги элчихоналари вакиллари ва хорижий экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Халқаро анжуман давомида Ўзбекистонда ёшларнинг электорал маданиятини оширишнинг долзарб масалалари ҳамда электорал маданиятни ривожлантиришнинг замонавий восита ва шаклларидан фойдаланиш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, ёшларнинг бу борадаги хорижий давлатлар тажрибасининг ижобий жиҳатларини ўрганишлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти сайлови муҳим сиёсий жараён эканлиги, мазкур жараёнга пухта тайёргарлик кўриш ва уни демократик тарзда очиқ ва ошкора ўтказиш, Президент сайлови илк маротаба Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилиши, унга киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон миллий сайлов қонунчилиги замон талаблари асосида ривожланишининг босқичлари ва унинг ўзига хос жиҳатлари, сайлов жараёнларида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида халқаро сайлов стандатлари татбиқ этилганлиги ҳақида тушунтириш берилди.

Қолаверса, аҳолининг электорал маданиятини оширишда тарғиботнинг замонавий усуллари ва шаклларидан унумли фойдаланиш, айниқса, ушбу жараёнда ёшларнинг фаоллигини таъминлаш борасида амалий чора-тадбирларни кўриш зарур эканлиги қайд этилди.

Шунингдек, жорий йилда бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбирда ёшларнинг иштирокини таъминлаш бўйича Ёшлар ишлари агентлиги томонидан кенг кўламли тарғибот ишлари ва турли акцияларни ўтказиш режалаштирилганлиги, Қонунчилик муаммолари институти билан ҳамкорликда ёшларнинг электорал маданиятини ошириш бўйича ҳамкорликда ўтказилаётган лойиҳалар тақдимоти юзасидан ҳам маълумот тақдим этилди.

Анжуман давомида миллий ва хорижий маърузачилар томонидан ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш масаласига эътибор қаратилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net