Соат 15.00 га қадар сайлов бўйича қонун бузилиш ҳолатлари бўйича мурожаат бўлгани йўқ

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

24.10.2021 16:25

ТОШКЕНТ, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида  ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.  

Анжуманда сайлов жараёнлари умумэътироф этилган халқаро қоидалар, Ўзбекистон Конституцияси ва Сайлов кодекси асосида ошкоралик, рақобат ҳамда демократия тамойиллари доирасида, мутлақо янгича руҳда   кечаётгани қайд этилди.  

Барча соҳалар ва жараёнларда бўлгани каби сайлов кампанияси даврида ҳам қонун устуворлигини таъминлаш, тегишли қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан самарали назоратни амалга ошириш муҳим   аҳамиятга эга. Шу боис, сайлов кампаниясининг илк кунлариданоқ, мазкур назоратни таъминлаш ваколатига эга бўлган прокуратура органлари томонидан фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларига қатъий риоя этилишига, бу жараёнда қонунийликни таъминлашга қаратилган барча  чоралар   кўрилди.

Бош прокурорнинг сўзларига кўра,  сайлов қонунчилигини таъминлаш мақсадида Бош прокуратурада салоҳиятли ходимлардан иборат штаб ташкил этилган. Бош прокуратурадан 13 нафар, ҳудудий прокуратуралардан 248 нафар ходим билан сайлов қонунчилиги бўйича алоҳида ўқув машғулотлари ўтказилиб, уларнинг малакаси оширилди. Бу ходимлар прокуратура органларининг барча бўғинларида ташкил этилган 24 соатлик узлуксиз навбатчиликда хизмат қилмоқда.

Қайд этилганидек, айни шу дамларда, ходимлар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда кенг жамоатчилик билан биргаликда ҳудудларда жамоат тартибини ва криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини ҳам кўриб бормоқда.

Ниғматилла Йўлдошевнинг таъкидлашича, бугун соат 15:00 га қадар сайлов жараёнлари бўйича қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаат тушмаган.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net