Сингапурдан муносабат: Президент сайловида мамлакатимиз келажагини белгилашдек муҳим жараёнда ўз овозим билан қатнашаман

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

01.10.2021 16:35

С?НГАПУР, 1 октярь. /«Дунё» АА/. Сингапурда вақтинча меҳнат қилаётган ватандошларимиз жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этишини билдирмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Шаҳноза Эгамбердиева, «UPMARQ&Сo. LLP.» (Сингапур) компанияси менежери:

- Ўзбекистон Президенти сайлови мутлақо янги руҳда, энг асосийси, ҳаққоний ва адолатли ўтиши мамлакатимизнинг келгуси 5 йилдаги тараққиёт йўлини белгилашга замин яратади.

 Мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар сирларини пухта ўзлаштириши, истеъдод ва салоҳиятини кенг намоён этиши учун барча шароит яратилган. Мазкур ўзгаришлар сўнгги 5 йил давомида Ўзбекистонда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасидир.

 Ўз юрти ва унда юз бераётган ижтимоий-сиёсий воқеаларга бефарқ бўлмаган, ўз тақдирини юрт тақдири билан боғлаган ҳар бир ёш йигит-қиз сайловда масъулият билан иштирок этиши шарт, деб ҳисоблайман. Сайловда мамлакатимиз келажагини белгилашдек муҳим жараёнда ўз овозим билан қатнашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.

 Мен Ўзбекистон  тинчлиги, тараққиёти ва келажаги учун фидокорона хизмат қиладиган номзодга овоз бераман.

Севара Каримова, Сингапурдаги «TMC Academy» университети  талабаси:

- Президент сайловида илк бор қатнашяпман.   Юртимиздан узоқда бўлишимизга қарамай, ҳеч қандай қийинчиликларсиз, шафоф, қонунларимизга мос тарзда,  Ватанимиз ва биз ёшлар учун муҳим бўлган сайловда бемалол қатнаша олишимиз катта имкониятлар мавжудлигидан далолатдир.

Сайловолди жараёнларини диққат билан кузатиб бораяпман. Барча номзодлар томонидан мамлакатимизни янада ривожлантириш бўйича билдирилаётган таклиф ва ташаббусларини муҳим деб биламан. Мен Ўзбекистон учун маъқул бўлган номзодга ўз овозимни бермоқчиман ва менинг танловим юртимиз ва халқимиз учун манфаатли бўлади, деган умиддаман.

Сабаби сайловда биргина овознинг ҳам катта ўрни бор. Маъқул деб топган номзодимга берган овозим орқали Ўзбекистоннинг келгуси юксалишига кичик бўлсада ўз ҳиссамни қўшаётганимдан бағоятда хурсандман.

Шуни унутмангки, биз бир кучмиз ва бир юртмиз. Юксалиш - бизнинг танловимиздир!

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net