Сайловларни ўтказишда халқаро кузатувчиларнинг ўрни

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

22.09.2021 14:34

ТОШКЕНТ, 22 сентябрь. /“Дунё” АА/. Сайлов жараёнлари ошкора ва ҳаққоний ўтишини таъминлашда кузатувчиларнинг иштироки муҳимдир. Зеро, улар сайлов кампанияси бошланганидан якуний натижалар эълон қилингунга қадар иштирок этиши, жараёнлар бориши ОАВда мунтазам ёритилиши ошкоралик муҳити яратилишига хизмат қилади, шунингдек, фуқароларнинг сайловларга ишончи ортиши ва сайловда фаол иштирок этишини таъминловчи асосий воситалардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон адлия вазирлиги масъул ходими Севара Ўринбоева “Дунё” ААга тақдим этган шарҳда ушбу мавзу ҳақида сўз юритган.

- Сайлов жараёнларининг легитимлигига баҳо бериш мақсадида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан ҳам кузатувчилар ташриф буюради, - дейди эксперт. - Уларнинг жараёнларни бевосита кузатиб, таҳлил асосида эълон қиладиган хулосаси йўл қўйилган камчиликларни келгусида такрорламаслик учун қонунчиликка тузатишлар киритиш жиҳатидан ҳам давлатнинг халқаро миқёсдаги ижобий имижини мустаҳкамлашда муҳим саналади.

БМТнинг 2005 йил 27 октябрь куни эълон қилинган Сайловларни халқаро кузатиш принциплари тўғрисидаги декларацияси ва унга илова қилинган Сайловларда халқаро кузатувчиларнинг аҳлоқ кодекси қоидалари асосида халқаро ташкилотлар томонидан турли қоидалар ишлаб чиқилган. Улар фаолияти ушбу ҳужжатлар ва давлатларнинг миллий сайлов қонунчилиги билан боғлиқ норматив ҳужжатларга асосланади.

Халқаро кузатувчилар узоқ муддатли ва қисқа муддатли кузатувчиларга бўлинади. Узоқ муддатли кузатувчилар сайлов кунидан 6-8 ҳафта олдин, қисқа муддатли кузатувчилар сайловдан 3-5 кун олдин ташриф буюради.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 8-моддасида сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек, сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Қонунчилик палатаси, маҳаллий кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, халқаро ташкилотлардан, хорижий давлатлардан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиш ҳуқуқига эга экани белгилаб қўйилган.

Сайлов кодексига биноан, кузатувчилар ўз фаолиятини тегишли комиссиялар томонидан берилган мандатлар асосида амалга оширади. Бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларга мандатлар Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан берилади.

Бунда сайлов кампанияси бошлангани эълон қилингандан сўнг МСК хорижий давлатлар сайлов органлари ва халқаро ташкилотларга Ташқи ишлар вазирлиги орқали таклифнома юборади. Ташқи ишлар вазирлиги ўз ташаббусига кўра ёки давлат ҳокимияти органлари, вазирликлар, идоралар, илмий-тадқиқот институтлари, бошқа ташкилот ва муассасалар таклифларига биноан ҳам сайловга хорижий (халқаро) кузатувчиларни таклиф этиши мумкин. Хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар ҳам сайловда хорижий (халқаро) кузатувчи сифатида иштирок этиш истагини изҳор этиб, Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат йўллашга ҳақли.

Хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар тегишли ҳужжатларни овоз бериш кунидан камида ўн кун олдин тақдим этиши лозим.

Хусусан, жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (Д??ҲБ) Парламент ассамблеяси, МДҲ, ШҲТ, ?ҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар, чет давлатлардан  кузатувчилар ташриф буюрмоқда.

Жумладан, Д??ҲБ сайловни кузатиш миссияси Ўзбекистонда ўз фаолиятини 1999, 2004, 2009, 2014, 2019 йилларда беш марта парламент, 2007, 2015 ва 2016 йилларда уч марта Президент сайловида амалга оширган.

Эътиборлиси, сайловларни ташкил этишда Д??ҲБ экспертларининг аввалги Президент сайловлари якунлари бўйича ҳисоботларида баён этилган фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари эътиборга олинган.

Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюрога тақдим этилган маълумотларга кўра, 2016 йилги Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якуни бўйича 24 та тавсиядан 19 таси қабул қилинган. Умуман, 2016-2021 йиллар давомида Д??ҲБ якуний хулосалари асосида Ўзбекистон сайлов қонунчилигига 29 та тавсия, 8 та қисман қабул қилинган тавсия имплементация қилинди.

Жумладан, Д??ҲБ миссияси томонидан берилган қонунчиликка сайлов кампанияси даврида давлат ресурсларини суистеъмол қилиш масаласини аниқ ҳал этадиган аниқ нормалар киритилиши лозимлиги тўғрисидаги тавсияси инобатга олиниб, Сайлов кодексининг 44-моддаси қуйидаги меъёрлар билан тўлдирилди:

“Қуйидагиларнинг сайловолди ташвиқотини олиб бориши тақиқланади:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, бошқа ҳарбийлаштирилган бўлинмалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг, судьяларнинг;

сайлов комиссиялари аъзоларининг;

диний ташкилотлар профессионал хизматчиларининг;

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларига ўз мансаб ва хизмат мавқеидан сайловолди ташвиқоти вақтида ҳар қандай сиёсий партиянинг ёки номзоднинг фойдасига ёхуд унга қарши фойдаланиши тақиқланади”.

Шунингдек, Д??ҲБнинг “шаффофликни ошириш мақсадида партиялар сайлов кунидан олдин сайлов билан боғлиқ харажатлар ҳақидаги оралиқ ҳисоботни беришни талаб этиш мақсадга мувофиқдир”, деган тавсиясини инобатга олган ҳолда “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги қонуннинг 16-моддасига қуйидагича ўзгартириш киритилди:

“Сиёсий партия ҳар йили қонунчиликда белгиланган муддатларда ҳамда тартибда молия органларига, давлат солиқ хизмати органларига, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Адлия вазирлигига ҳисобот даврида олинган ҳамда сарфланган молиявий ва бошқа маблағлар тўғрисида молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт. Сиёсий партия сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун ўзига ажратилган давлат маблағлари юзасидан сайлов кунида оралиқ ҳисоботни, сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин эса якуний ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади”.

24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш бўйича жорий йил 15 сентябрдан Д??ҲБнинг сайловни кузатиш бўйича миссияси иш  бошлади.

Сайловни кузатиш учун Марказий сайлов комиссияси таклифи билан Д??ҲБ миссиясининг Оуэн Мёрфи бошчилигидаги 12 кишидан иборат асосий жамоаси ташриф буюрди. Делегация аъзолари Германия, Австрия, Беларусь, Польша, Молдова, Словакия, Украина, Руминия, Грузия ва Шимолий Македония вакилларидир.

Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Д??ҲБдан 300 га яқин кузатувчи қатнашади, шу жумладан, Чехия, Франция, ?талия, Германия, Норвегия, Швеция, Польша, Швейцария, Россия, АҚШ, Дания, Финляндия, Грузия, Венгрия, Қирғизистон, Литва ва Буюк Британия каби 18 мамлакатдан узоқ муддатли 28 нафар кузатувчи ҳам иштирок этади. Улар сайлов куни Ўзбекистоннинг ҳудудларида сайлов жараёнларини, қисқа муддатли 250 та кузатувчи овоз бериш процедураларини  кузатади.

Халқаро кузатувчилар маҳаллий кузатувчилар сингари сайлов қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади. Жумладан, халқаро кузатувчилар Марказий сайлов комиссияси, сайлов округлари ҳамда участка сайлов комиссияларида бўлиб ўтадиган мажлисларда иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, жойларда номзодлар кўрсатиш билан боғлиқ йиғилишларда, номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларида иштирок этиш ҳуқуқи қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилган.

Кузатувчилар сайлов участкаларидаги тайёргарлик ишларининг бориши, яширин овоз бериш кабиналари жойлаштирилиши ва сайлов қутилари муҳрланишини, фуқароларнинг рўйхатга олиниши ҳамда уларга сайлов бюллетенлари берилишини кузатиши мумкин. Бироқ кузатувчилардан ушбу жараёнларга бевосита аралашмаслик, яъни сайловнинг табиий равишда бўлиб ўтишига имконият бериш талаб этилади.

Бундан ташқари, сайлов қонунчилиги кузатувчиларнинг овозлар санаб чиқилаётганда ва сайлов комиссиясининг баённомаси тузилаётганда иштирок этишига, сайлов натижалари тегишли сайлов комиссияси томонидан тасдиқланганидан сўнг эса ҳужжатлардан кўчирма нусхалар олишига ҳам рухсат беради.

Агар тегишли сайлов участкасида ушбу сайлов қонунчилиги талаблари бузилишига йўл қўйилган, деб ҳисоблаш учун асослар бўлса, кузатувчилар бу ҳақда сайлов комиссиясига маълум қилиши мумкин. Халқаро ва хорижий кузатувчиларнинг юқоридаги ҳуқуқлардан фойдаланиши учун Марказий сайлов комиссияси томонидан берилган мандат ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиши етарли ҳисобланади.

Сайловнинг ҳаққоний ўтиши ва сайловчилар томонидан энг муносиб номзодгина сайланишини таъминлаш мақсадида Сайлов кодексининг 33-моддасига асосан кузатувчилар айрим ҳаракатларни амалга ошира олмайди. Масалан, сайлов кунида фуқаро сайлов бюллетенидаги ўзи танлаган номзодга овоз бериш учун ўз белгисини қўяётган пайтда кузатувчиларнинг яширин овоз бериш кабинасида ёки овоз бериш хонасида бўлиши қатъиян маън этилган. Кузатувчилар ташвиқот материалини ёки адабиётини тарқатиши, сайловчилардан кимга овоз берганини сўраши, уларга сайлов бюллетенига белги қўйишда ёрдам кўрсатишга уриниши ёки бошқача тарзда фуқароларга таъсир ўтказиши мумкин эмас. Шунингдек, сайлов комиссиясининг фаолиятини, шу жумладан, сайлов қутиларини муҳрлаш, уларни очиш, овозларни санаб чиқиш жараёнларини бевосита кузатиш мумкин бўлган ҳолда, ушбу жараёнга аралашиш қонун билан тақиқланган.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, Ўзбекистондаги сайловда иштирок этувчи хорижий ва халқаро кузатувчилар сони сезиларли даражада ошган. 2015 йилда бўлиб ўтган Президент сайловида чет эллик 296 нафар кузатувчи қатнашган бўлса, бу кўрсаткич 2016 йилги Президент сайловида 555 нафарни ташкил этган. 2014 йил 21 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига бўлиб ўтган сайловда 331 нафар хорижий кузатувчи қатнашган бўлса, 2019 йилги парламент сайловида уларнинг сони 825 нафарга етди. Бу эса мамлакатимиздаги сайловлар халқаро ҳамжамият эътиборини жалб қилаётган янги сиёсий муҳит, туб ўзгаришлар ва демократик ислоҳотлар шароитида ўтаётганидан далолатдир. 

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net