Россиянинг Узоқ Шарқ Федерал округи ҳудудларида Ўзбекистон Президенти сайлови ўтказилиши ташкил этилади

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

30.09.2021 16:34

ВЛАД?ВОСТОК, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш мақсадида Узоқ Шарқ Федерал округининг Камчатка ўлкаси ва Саха Республикаси (Якутия) ҳудудларига хизмат сафарини амалга оширдилар, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сафар доирасида Россия Федерацияси ?чки ишлар вазирлигининг “Паспорт-виза хизмати” федерал давлат унитар корхонасининг Камчатка ўлкасидаги филиали директори А.А.Журо билан учрашув ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ушбу ташкилотда ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

А.Журо Камчаткада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юқори даражада ўтказиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Мамлакатимиз дипломатлари Петропавловск-Камчатский шаҳрида вақтинча меҳнат қилаётган 140 нафарга яқин юртдошларимиз ҳамда иш берувчи ташкилот - “ХитекКи” МЧЖ мутасаддилари билан ҳам учрашдилар.билан учрашув ўтказилди. “ХитекКи” МЧЖ компанияси вакили А.Каштанов Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини қурилиш объектида ўтказишга тайёр эканлигини билдирди.

Ўзбекистонлик дипломатлар Петропавловск-Камчатский шаҳридаги “Мастер” МЧЖ компанияси директорлар кенгаши раиси В.М.Мурсалов билан ҳам учрашдилар. Мазкур ташкилотда 150 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари меҳнат қилишади.

Учрашув чоғида мазкур компания директорлар кенгашининг раиси ўз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг ўтказилишини ташкил этишга ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканлигини айтди.

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси ходимлари С.П.Крашенинникова номидаги Камчатка ўлкаси илмий кутубхонасида ҳам бўлишиб, зиё маскани фаолияти ва буюк бобоколонимиз, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий учун ажратилган махсус бўлма билан танишдилар. Учрашув сўнггида кутубхона фондига Бош консуллик номидан 5 жилддан иборат “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ҳадя этилди. Кутубхона раҳбарияти билан келажакда кутубхона фондини ўзбек адабиётлари билан бойитиш ва турли тадбирларни ўзаро ҳамкорликда ўтказишга келишиб олинди.

Хизмат сафари давомида Петропавловск-Камчатский шаҳридаги “Шамса” савдо маркази, Камчатка ўлкасида фаолият юритувчи “Евро-Престиж” масъулияти чекланган жамият тасарруфида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш мақсадида мазкур ташкилотлар раҳбарияти билан ҳам учрашувлар ўтказилди..

Худди шунингдек, Якутск шаҳридаги А.Е. Кулаковский номидаги Халқлар дўстлиги саройида Саха Республикаси (Якутия) Ташқи алоқалар ва халқ ишлари вазирлигининг Халқ ишлари департаменти ходими Я.А.Попова ва Халқлар дўстлиги саройи директори ўринбосари Р.Е.Колосова билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Якутск шаҳрида ўтказиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net