Россия транспорт компаниясида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беради

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

30.09.2021 16:32

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 30 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда ушбу сайловда ватандошларимиз иштирокини таъминлаш мақсадида мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ҳузурида тузилган штаб аъзолари «Питеравто» транспорт компанияси корхоналарида вақтинча ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бош консулхонадан маълум қилинишича, «Питеравто» транспорт компанияси корхоналарида 300 нафарга яқин ўзбекистонликларнинг бандлиги таъминланган.

Фуқароларимизга Бош консулхона фаолияти, жорий йил октябрь ойида ўтказиладиган Президент сайловида консуллик ваколатхонасида ташкил этиладиган сайлов участкаси ва унда овоз беришнинг тартиби, шу жумладан, муддатидан олдин овоз бериш имкониятлари ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.

Юртдошларимизга маҳаллий давлатнинг қонун-қоидаларига қатъий риоя этиш тўғрисидаги тавсиялар билдирилди.

Ўзбек дипломатлари, шунингдек, «Питеравто» компанияси мутасаддилари билан музокара ўтказди. Унда ушбу компания корхоналарида вақтинча меҳнат фаолиятини амалган ошираётган ватандошларимизнинг Ўзбекистон Президенти сайловида овоз беришида қулайлик яратиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган мулоқот натижасида компания корхоналари ҳудудида 14-20 октябрь кунлари Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш нуқталарини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net