Ригада Ўзбекистон Президенти сайловига муддатидан олдин овоз бериш бошланди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

14.10.2021 14:15

Р?ГА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонасида ташкил этилган 24-сон сайлов участкасида бугун Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муддатидан олдин овоз бериш нуқталари энг кўп ўзбекистонликлар таҳсил олаётган олий ўқув юртлари - Рига техника университети (РТУ) ва Ахборот тизимларини бошқариш олий мактабида ташкил этилди.

Сайлов жараёни сайлов участка комиссияси аъзолари, олий ўқув юртлари маъмурияти вакиллари, талабалар ва Ўзбекистон ёшлар ассоциациясининг Ригадаги фаоллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳиясининг ижроси билан бошланди.

Пандемия, шунингдек, мезбон мамлакат қонунчилиги талабларини инобатга олган ҳолда, овоз бериш жараёни эпидемиологик хавфсизлик чораларига риоя қилинган ҳолда ташкил этилган. Жумладан, университет маъмурияти кўмагида бинолар олдиндан дезинфекция қилинди. Овоз бериш хоналари дезинфекция воситалари ва юз ниқоблари билан таъминланди, ижтимоий масофага риоя этилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Президент сайлови 2019 йилда қабул қилинган Ўзбекистоннинг янги Сайлов кодексига мувофиқ  ўтказилмоқда. Ушбу норматив ҳужжат қоидаларига кўра, муддатидан олдин овоз бериш  асосий сайловга 10 кун (14 октябрь) қолганда  бошланади ва сайлов санасидан 3 кун (20 октябрь) олдин тўхтатилади.

Эслатиб ўтамиз, юртдошларимизнинг сайлов ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш мақсадида Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 24-сон сайлов участкаси жорий йил 16-19 октябрь  кунлари Таллинн, Хельсинки ва Вильнюс шаҳарларида ҳам муддатидан олдин овоз бериш жараёнини  ўтказади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net