Мисрдаги сайловчиларимизнинг 50 фоиздан ошиғи овоз бериб бўлди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

24.10.2021 16:27

ҚОҲ?РА, 24 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Қоҳира вақти билан соат 08.00 да Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси ҳузурида ташкил этилган 26-сайлов участкасида овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Сайлов комиссияси аъзолари ҳозирлигида давлатимиз мадҳияси янграганидан сўнг участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш бошланганини эълон қилди.

Мисрда ушбу муҳим сиёсий жараёнда иштирок этиш учун 800 нафарга яқин сайловчи рўйхатга олинган. 2019 йилги парламент сайловида 367 нафар фуқаро сайловда овоз бергани инобатга олинса, жорий йилда бу кўрсаткич икки баробардан зиёд бўлиши кутилмоқда.

Элчихона ҳузуридаги сайлов участкасида 14-20 октябрь кунлари давомида Мисрдаги 76 та ватандошимиз муддатидан олдин овоз берди.

Бугун маҳаллий вақт билан соат 12.00 га қадар, яъни тўрт соат давомида 400 дан зиёд киши, яъни сайловчиларнинг 50 фоиздан кўпроғи ўзи танлаган номзодга овоз бериб бўлди.

Элчихонада юртдошларимиз овоз бериши учун барча шароитлар яратилган. Коронавирус пандемиясини инобатга олиб, сайлов участкаси тиббий ниқоб, антисептик ва бошқа зарур воситалар билан жиҳозланган.

Мисрдаги Ўзбекистон фуқароларнинг аксарият қисмини “Ал-Азҳар” мажмуасида таълим олаётган юртдошларимиз ва уларнинг оила аъзолари ташкил этади. Шунингдек, туризм, олий таълим, информацион технологиялар, банк-молия соҳаларида вақтинчалик меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган ватандошларимиз ҳам бор.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net