МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси ва пойтахтимиздаги сайлов участкаларида бўлди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

22.10.2021 12:47

ТОШКЕНТ, 22 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари, Ҳамдўстлик ?жроия қўмитаси раиси - ?жроия котиби Сергей Лебедев 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

МДҲ ?жроия қўмитаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, учрашув чоғида округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдураҳмонов кузатувчиларга Президент сайловига тайёргарлик, овоз бериш тартиби ҳақида батафсил маълумот тақдим қилиб, халқаро кузатувчилар саволларига жавоб берди.

Ўзбекистон Сайлов кодексининг 21-моддасига мувофиқ, округ сайлов комиссияси сайловга камида етмиш кун қолганида Марказий сайлов комиссияси томонидан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ва саккиз кишидан ўн саккиз кишигача бошқа аъзоларидан иборат таркибда тузилади.

Ўз навбатида, Сергей Лебедев МДҲ кузатувчилар миссиясининг тамойиллари ҳақида гапириб ўтди.

Шунингдек, миссия раҳбари Тошкент шаҳридаги 16- ва 18- сайлов участкаларида бўлиб, сайлов комиссиялари раислари билан суҳбатлашди. Улар сайлов участкаларининг тайёрлик даражаси,  сайловчиларнинг электрон рўйхати ҳамда коронавирус пандимияси билан боғлиқ хавфсизлик чоралари ҳақида сўзлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 октябр – Президент сайлови куни жами 10 минг 760 та сайлов участкаси очилади.

Сергей Лебедев кеча «Дунё» АА берган интервьюсида Ҳамдўстликка аъзо давлатдан 162 нафар кузатувчи Президент сайловини кузатиш бўйича МДҲ миссияси таркибига кирилганини айтган эди. МДҲ вакиллари Ўзбекистоннинг Ҳамдўстлик давлатларидаги элчихоналари ва консулхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларидаги овоз бериш жараёнини ҳам кузатади.

Миссия раҳбарининг сўзларига кўра, МДҲ кузатувчилари  шу кунга қадар Ўзбекистон округ сайлов комиссиялари фаолияти билан таниш мақсадида  Фарғона водийси, Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро, Навоий вилоятларида бўлди.

МДҲнинг узоқ муддатли кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда 29 сентябрдан бери ишламоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net