Марказий сайлов комиссиясида барча беш партиядан кўрсатилган номзодлар Ўзбекистон Президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

14.09.2021 15:39

ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/.  Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси,  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинди.

Шундай қилиб, айни пайтда беш сиёсий партия томонидан кўрсатилган қуйидаги номзодлар МСКда мамлакат Президенти лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинди:

- Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан –  Қодиров Алишер Келдиевич;

- Ўзбекистон Экологик партиясидан – Обломурадов Нарзулло Наимович;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан – Варисова Мақсуда Азизовна;

- Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан – Мирзиёев Шавкат Миромонович;

- «Адолат» Социал-демократик партиясидан – Абдуҳалимов Баҳром Абдураҳимович.

Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ, Япония, Грузия, Россия ва Беларусдан 6 нафар хорижий кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.

Комиссия аъзолари томонидан оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган 5 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг жами 23 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. Шундай қилиб, эндиликда аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари жами 930 нафарни ташкил этмоқда.

Мажлис сўнгида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net