Марказий сайлов комиссияси раиси: Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз ово

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:24

ТОШКЕНТ, 25 октиябрь. / «Дунё» АА/.  Марказий сайлов комиссияси матбуот марказида брифинг ўтказилди. Унда кеча, 24 октябрь куни бўлиб ўтган  Ўзбекистон Президенти сайлови бўйича дастлабки натижалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

 Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев  таъкидлашича, кеча ўтган Президент сайлови халқимиз юксак тафаккури ва донишмандлигининг ёрқин ифодаси бўлди.

Ушбу сайлов Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда, жумладан, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган изчил ва жадал ислоҳотларнинг узвий давомидир.

Бешта сиёсий партия ва уларнинг номзодлари ўртасида реал рақобат муҳитида ўтган Президент сайлови Ўзбекистонда эркинлик ва  демократия амалда мустаҳкамланиб бораётганининг ёрқин намоён этди.

«Сайлов Ўзбекистон халқининг юксалиб бораётган сиёсий тафаккурини, ижтимоий фаоллиги ва маданий савиясини яна бир бор яққол намоён этди, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 158 минг 907 нафар сайловчилардан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида чет элларда овоз берган ватандошларимиз билан бирга ҳисоблаганда 16 миллион 212 минг 343 нафар сайловчи иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 80,4 фоизидан иборатдир.

421 минг 176 нафар сайловчи жорий йилнинг 14 октябрдан 20 октябргача ўтказилган муддатидан олдин овоз бериш имкониятидан фойдаланди.

Дастлабки маълумотларга кўра,

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов – 3,4 фоиз;

Ўзбекистон Экологик партиясидан номзод Нарзулло Обломуродов – 4,1 фоиз;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров – 5,5фоиз;

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Мақсуда Ворисова – 6,6 фоиз;

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев – 80,1 фоиз овоз олди.

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод Президент этиб сайланган, деб ҳисобланади.

Ушбу маълумотларга таяниб, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,1 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонганини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганини мамнуният билан маълум қиламиз.

Марказий сайлов комиссияси номидан Шавкат Мирзиёевни бу ёрқин ғалаба билан самимий муборакбод этишга ижозат этгайсизлар», - деди Зайниддин Низомходжаев.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net