Марказий сайлов комиссияси аъзоси Нидерландия ОАВга Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши ҳақида интервью берди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

06.09.2021 15:51

АМСТЕРДАМ-ГААГА, 6 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза ?смоилова Гаагадаги (Нидерландия) «Ньюспоорт» халқаро матбуот марказида www.frankcreations.org  ахборот-таҳлилий портали мухбири Терке Томковага интервью берди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

МСК вакили ўзининг Нидерландияга сафаридан кўзлаган мақсади, шунингдек, жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайловларига тайёргарлик жараёни ҳақида атрофлича фикр юритди. У Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ҳам суҳбатдошни яқиндан таништирди.

Яқинда мустақиллигининг 30 йиллигини нишонлаган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, инсон салоҳиятини тўла рўёбга чиқариш учун зарур шарт-шароит яратиш, илғор билим, технология ва сармояларни жалб этиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш, таълим, соғлиқни сақлаш, фан, маданият ва санъат соҳалари ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ва миллатлараро тотувлик энг устувор йўналишлар сирасига киришини алоҳида таъкидлади.

Олдинда турган Президент сайловлари хусусида тўхталар экан, Гулноза ?смоилова биринчи марта бу жараён сайлов соҳасидаги энг яхши халқаро амалиётларни, шунингдек, етакчи халқаро, жумладан, европалик ҳамкорларнинг тавсияларини инобатга олган ҳолда 2019 йилда қабул қилинган Сайлов кодекси қоидаларига мувофиқ ўтказилишини маълум қилди.

Гулноза ?смоилова жорий Президент сайловларида Ўзбекистондан ташқарида, жумладан, Бенилюкс мамлакатларида яшовчи барча ватандошлар учун зарур шароитлар яртилиши ва улар ўз ҳоҳиш-иродасини эмин-эркин ифода этиш имконига эга бўлишларини таъкидлади. Жорий йилда юртдошларимиз учун овоз бериш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилиб, бўлажак овоз бериш жараёнида уларнинг сиёсий хоҳиш-иродасини билдириши учун энг қулай шароитлар яратилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси жорий йилда сайловларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга асосий эътибор қаратилаётгани Ўзбекистонда беш йил аввал бошланган тарихий ўзгаришлар муқаррарлиги ва мамлакат халқининг келажакка ишончи мустаҳкамлаётганидан далолат эканлигини қайд этди.

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси аъзоси Гулноза ?смоилова билан уюштирилган видеоинтервьюни www.frankcreations.org веб-сайти орқали кўриш мумкин.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net