Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз жараёни давом этмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

18.10.2021 11:25

КУАЛА-ЛУМПУР, 18 октябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси ҳузуридаги 25-сайлов участкасида ватандошларимиз муддатдан олдин овоз бериш жараёнида ўзлари танлаган номзодни сайлашда фаоллик кўрсатаяпти, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. 

Малайзияда вақтинча яшаётган ёки таълим олаётган, 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловида иштирок этиш учун сайлов участкасига келиш имконияти бўлмаган юртдошларимиз 14-20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бераяпти.

Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган сайлов участкасида ватандошларимизга муддатидан олдин овоз бериш учун барча шароитлар ҳозирланди. Жумладан, сайлов Малайзияда пандемия билан боғлиқ  қабул қилинган чекловларга қатъий риоя қилган ҳолда бўлиб ўтаяпти.   

Муддатдан олдин овоз беришга келган ватандошларимиз давлатимиз раҳбарлиги учун курашаётган номзодларнинг дастурлари билан танишиб, ўзлари муносиб билган даъвогарга овоз бераяпти.  Сайлов жараёни миллий сайлов қонунчилиги, хусусан, янги қабул қилинган Сайлов кодекси ва Марказий сайлов комиссияси йўриқномаси асосида  ташкил этилмоқда.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net