Малайзияда Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясига бағишланган брифинг ўтказилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

17.09.2021 12:59

КУАЛА-ЛУМПУР, 17 сентябрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш мавзусига бағишланган онлайн-брифинг ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

Тадбирда Малайзиянинг Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновация университети, Лимкоквинг университети, Ал-Бухорий халқаро университети, Сеги университетиСайбержая университетиХалқаро ислом университети ва бошқа олий ўқув юртларида таълим олаётган ватандошларимиз қатнашди.

Учрашув қатнашчилари жорий йил 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтиши ва унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Алишер Қодиров, Ўзбекистон экологик партиясидан Назрулло Обломуродов, Ўзбекистон халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Баҳром Абдуҳалимов ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев қатнашиши ҳамда уларнинг сайловолди дастурлари юзасидан хабардор қилинди.

Талабалар мамлакатимизда бўлиб ўтадиган ушбу сиёсий жараённи элчихонанинг веб-сайти, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда республика ОАВлари орқали кузатиб боришга, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайтидан фойдаланишга ва бўлажак сайловда фаол иштирок этишга чақирилди.

Брифинг давомида, шунингдек,  21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни муносабати билан бутун республика миқёсида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши кўзда тутилганлиги ҳамда дипломатик ваколатхона томонидан Малайзияда истиқомат қилаётган юртдошларимиз иштирокида ўзбек тилига бағишланган онлайн-тадбир ташкил этилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди.

Малайзия ҳудудида таълим олаётган ёш ватандошларимизнинг ўзбек тили ва адабиётини чуқур ўрганиши учун элчихона биносида ўзбек маданияти ва адабиёти бурчаги ташкил этилгани ҳамда унда мавжуд адабиёт ва даврий нашрлар уларнинг эътиборига тақдим этилиши мумкинлиги  тўғрисида маълум қилинди.

Брифинг якунида ёш ватандошларимиз уларга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолаб, режалаштирилган тадбирларда фаол иштирок этишга тайёр эканини билдирди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net