Малайзия олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистон Президенти сайловида овоз беришга тайёр

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

19.10.2021 11:27

КУАЛА-ЛУМПУР, 19 октябрь. /«Дунё»  АА/. Мамлакатимизнинг Малайзиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон ёшлари умумжахон ассоциациясининг Малайзиядаги вакили С.Суратхўжаев билан биргаликда ушбу давлатнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ватандошларимиз билан Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Осиё-Тинч океани технологиялар ва инновация университети (APU), Лимкоквинг университети (Limkokwing), Сеги университети (Segi), Сайбержая университети (University of Cyberjaya), Халқаро ислом университети (IIUM) ва бошқа олий билим юртларида таълим олаётган талабалар қатнашди.

Йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Президенти сайлови кампанияси, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари ҳамда миллий сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартиришлар хақида маълумот тақдим этилди.

Учрашув давомида ўзбекистонлик талабаларимизга дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 25-сайлов участкаси ташкил этилгани ва унда муддатдан олдин овоз бериш учун барча шароитлар яратилгани ҳамда сайлов кунида қатнашиш тартиби юзасидан тушунтириш берилди.

Ёш юртдошларимиз республикамизда бўлиб ўтаётган ушбу сиёсий жараённи элчихонанинг веб-сайти, “Facebook” ва “Instagram” расмий саҳифалари ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайти ва ОАВ орқали кузатиб боришга ва сайлов куни ўз конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда овоз беришга чақирилди.

Учрашув якунида ўзбекистонлик талабалар уларга қаратилаётган эътибордан мамнунлигини ва Ўзбекистон Президенти сайловида фаол қатнашишини билдирди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net