Латвиянинг етакчи жамоатчилик радиосида Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақидаги эшиттириш эфирга узатилди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

14.10.2021 14:18

Р?ГА, 14 октябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Латвия радиосида 24 октябрь куни Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Президент сайлови ва мамлакатимизнинг Ригадаги дипломатик миссияси томонидан хориждаги юртдошларимизнинг сайлов ҳуқуқини таъминлаш учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида махсус эшиттириш эфирга узатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов ушбу дастурда берган интервьюсида хориждаги юртдошларимизнинг сайлов ҳуқуқини тўлиқ таъминлаш учун Ўзбекистон дипломатия миссиялари ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси тузилганини айтиб ўтди. «Ригадаги элчихона ҳузурида 24-сайлов участкаси фаолият юритмоқда, - деди элчи. - Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида Болтиқбўйи давлатлари ва Финляндия пойтахтларида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ташкил этилди».

Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари, шунингдек, Рига шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш нуқталари ўзбекистонлик талабалар таҳсил олаётган олий билим юртлари - Рига техника университети ва Ахборот тизимларини бошқариш олий мактабида тузилганини  таъкидлади.

Латвия радиоси мамлакатдаги энг йирик радиоэшиттириш ташкилоти ҳисобланади. 1925 йилда ўз эшиттиришларини эфирга узатишни  бошлаган ушбу радиоканал бугунги кунда мамлакат бўйлаб FM тўлқинларда 6 та каналда ва ?нтернет тармоғи орқали  эфирга чиқади. Радио архивида 200 мингдан зиёд эшиттириш ёзувлари мавжуд. Латвия радиоси Европа телерадиоэшиттириш иттифоқининг аъзосидир.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net