Кувайт Конституциявий суди раиси Ўзбекистон Президенти сайловидаги иштироки ҳақида сўзлаб берди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

28.10.2021 10:57

Ал-КУВАЙТ, 28 октябрь. / «Дунё» АА/. Кувайт давлатининг «KUNA» ахборот агентлигида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган ушбу мамлакат Конституциявий суди раиси Муҳаммад бин Нажи билан суҳбат эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат матни Кувайтнинг «Q8-Press» газетасида «Конституциявий суд раиси Ўзбекистонда бўлиб ўтган Президент сайловининг демократик тамойиллари ва ошкоралигини юқори баҳолади» сарлавҳаси остида араб тилида чоп этилди

Мақолада қайд этилишича, Кувайт Конституциявий суди раиси 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайловини ўтказиш жараёнига юқори баҳо берган. Сайлов очиқ ва ошкора, миллий қонунчилик ва демократик тамойилларга мос, яширин овоз бериш ва фуқаролар хоҳиш-иродасини эркин ифода этиш йўли билан ўтказилганини таъкидлаган.

Муҳаммад бин Нажи Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раисининг таклифига биноан Президент сайловида иштирок этганини таъкидлаган. «Ташриф давомида сайлов участкаларида бўлиб, сайловга тайёргарлик жараёни билан танишдим, - дейди суҳбатда Контитуцион суд раиси. - Ўзбекистон Президенти сайлови юқори ташкилотчилик даражаси ва сайловчиларнинг фаол иштирокида ўтди».

Муҳаммад бин Нажи агентлик мухбирига айтишича, Ўзбекистон расмий доиралари вакиллари билан учрашувлар чоғида Кувайт ва Ўзбекистон чуқур тарихий дўстлик ришталарига эга эканини таъкидлаган. «Ҳар икки мамлакат барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор», - дейди у.

Суҳбатда Ўзбекистон Конституциявий суди раиси билан музокаралар пайтида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва тажриба алмашиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган. «Конституциявий судлар ўртасида ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши, шубҳасиз, икки мамлакат ҳуқуқий тизимларининг ривожланишига хизмат қилади. Ўзбекистон Конституциявий суди раисига Кувайтга расман таклиф қилдим», - дея таъкидлаган  Кувайт Конституциявий суди раиси ўз интервьюсида.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net