Японияда Ўзбекистон Президенти сайловига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

11.10.2021 15:00

ТОК?О, 11 октябрь. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистоннинг Токиодаги элчихонаси Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясининг Япониядаги ваколатхонаси билан ўзаро ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ватандошлар нигоҳида” мавзусига бағишланган давра суҳбатини уюштирди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Японияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда олий ўқув юртларида таълим олаётган эллик нафарга яқин ватандош қатнашди.

Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси М.Абдураҳмонов мамлакатимиз жуда муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайлови арафасида турганини қайд этди. У юртимизда рўй бераётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳадаги диққатга молик ўзгаришлар, турли жабҳаларда олиб борилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотларга доир муҳим маълумотларни тадбир қатнашчилари билан ўртоқлашди..

Элчихона раҳбари жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнларига тўхталар экан, дипломатия ваколатхонаси ҳузурида 54-сайлов участкаси ташкил этилгани ва овоз бериш учун барча зарур шарт – шароитлар яратилганини маълум қилди.

Шунингдек, сайлов куни элчихона биносида овоз бериш тартиби, мамлакатимиз фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида 16-17 кунлари Япониянинг Нагоя ва Осака шаҳарларида муддатидан олдин овоз бериш имконияти ва тартиби билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Президенти сайлови ҳамда унда иштирок этадиган сиёсий партиялар фаолияти ва улар томонидан илгари сурилган беш нафар номзоднинг сайловолди дастурларидаги асосий йўналишлари ҳақида ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Давра суҳбати доирасида Марказий сайлов комиссияси томонидан ушбу муҳим сиёсий тадбир мавзусига бағишланган видеолавҳалар ҳам намойиш этилди.

Тадбир интиҳосида ватандошларимизга сайловга оид маълумотлар билан танишиб бориш учун элчихонанинг расмий веб-сайти, “Facebook” ва “Telegram” ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини кузатиб бориш, уларни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-саҳифасидан фойдаланиш тавсия этилгани баробарида улар олдинда турган муҳим сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга чақирилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net