Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган «Германия-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Колин Дюркоп «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида сайловолди таассуротлари билан ўртоқлашди.
- Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатингизга келдим. Кузатув фаолиятим учун Тошкент ва Бухорони танладим.
Бухорода овоз беришга тайёргарлик жараёнини кузатиш имкониятига эга бўламан. Тошкентда эса бевосита овоз бериш куни бўлиб, сайлов жараёнини кўраман. Шунингдек, сайловчиларнинг овозларини санаш жаораёнида ҳам иштирок этишни режалаштирганман.