Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 9 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентлигига номзодларнинг мамлакатимиз бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Жумладан, 8 октябрь куни «Адолат» социал демократик партиясидан номзод Баҳром Абдуҳалимов ва Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятида, Экологик партиядан номзод Нарзулло Обламуродов Жиззах вилоятида сайловчилар билан учрашди.
Тадбирлар чоғида номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини тақдим этмоқда, сайловчиларнинг саволларига жавоб бермоқда, юртдошларимизни сайловда ҳамда мамлакатимизнинг келгусидаги тараққиётини белгилаш жараёнида фаол қатнашишга даъват этмоқда.