Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 14 сентябрь. /«Дунё» АА/. Бугун Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ва Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари жой олди.
ТОШКЕНТ, 13 сентябрь. /«Дунё» АА/. Марказий сайлов комиссияси (МСК) томонидан жорий йил 25 август куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида сайлов участкаларини тузиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 54 та сайлов участкаси тузилган эди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Амалдаги қонунчиликка биноан ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича белгиланган санага мувофиқ (2021 йил 24 октябрь), мамлакатимиз сиёсий партиялари 20 августдан 9 сентябрга қадар олий лавозимга ўз номзодларини кўрсатишлари лозим эди.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан хориждаги фуқароларимизни сайловчилар руйхатига киритиш имконини берувчи https://saylov.mfa.uz/ веб-сайти ишга туширилди.