Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ОҚТОВ, 14 октябр. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида бугун тонгда Ўзбекистон Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ҳузурида ташкил этилган сайлов участка комиссияси билан келишилган жадвалга кўра, муддатидан олдинги овоз бериш қуйидаги манзилларда бўлиб ўтмоқда:
-Атирау вилояти Жумискер маданият уйи биносида (Жумискер кичик тумани, Ш.Абишев кўчаси, 97А- уй);
-«Дина» бозори маъмурияти биносида (Султон Бейбарс кўчаси 45-уй);
-H.Досмухамедов номидаги Атирау университети маъмурий биносида (Талабалар проспекти, 212-уй);
-«Амангельди» МЧШ (Онтустик саноат ҳудуди 29-уй) биносида.