?ТСВ: Ўзбекистон - Жанубий Корея иқтисодий ҳамкорлиги жадаллашмоқда

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

25.10.2021 17:44

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /«Дунё» АА/. Бугун видеоконференция шаклида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ­– инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Корея Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Хонг Нам Ки ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

?нвестициялар ва ташқи савдо вазирилиги (?ТСВ) маълумотига кўра, мулоқотда коронавирус тарқалишига қарши курашишда ҳамкорлик қилиш, инвестициялар ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш шунингдек, қатор икки томонлама тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон томони пандемияга қарши курашда Ўзбекистонга кўрсатилаётган ёрдам, хусусан, “COVID-19 қарши тезкор чоралар дастури”ни амалга оширишга Ўзбекистонга 5 миллион долларлик қўшимча грант тақдим этиш бўйича қарор қабул қилингани учун Корея Ҳукуматига миннатдорлик билдирди.

?нвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Жумладан, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари экспертлари томонидан ҳозирги вақтда ўрганилаётган ўзаро манфаатли янги инвестициявий лойиҳалар шакллантирилгани маълум қилинди.

Корея Эксимбанки, ?қтисодий тараққиёт жамғармаси (EDCF) ва Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар ижросини янада жадаллаштиришга доир навбатдаги тадбирлар режалаштирилди. Ўзбекистонда истиқболли лойиҳаларни суверен кафолатларни тақдим этмасдан амалга ошириш мақсадида ?қтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси (EDPF) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Корея ўртасида Эркин савдо тўғрисида битим лойиҳасини тайёрлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди. Томонлар юзага келаётган масалалар бўйича келишувга эришиш ҳамда ҳужжатни яқин вақтда имзолашга тайёрлаш бўйича ҳаракатларни фаоллаштириш ниятида эканликларини билдирди.

Жорий йил охиригача Сеул шаҳрида икки мамлакат Бош вазирлари ўринбосарларининг Кенгаши ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Корея Ҳукуматлараро қўмитасининг йиғилишларини, шунингдек, Ўзбекистон ва Корея ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум ўтказиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунида икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идораларини жалб этган ҳолда муҳокама қилинган йўналишлар бўйича қўшма тадбирларни фаоллаштиришга оид келишувга эришилди.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net