?талия ОАВ: Сўнгги пайтларда Ўзбекистонга Марказий Осиёнинг «янги йўлбарси» дея таъриф берилаётгани бежиз эмас

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

15.11.2021 12:19

Р?М, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. «Planet 360 Info» халқаро ахборот-таҳлилий онлайн-журналида «Ўзбекистон тезликни оширмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда 24 октябрь куни Ўзбекистон Президенти сайлови бўлиб ўтгани ҳақида сўз юритилган. Мамлакат тарихидаги еттинчи марта ўтказилган давлат раҳбарлиги учун сайловда амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев 80,12% овоз олиб ғалаба қозонгани маълум қилинган. Муаллиф мамлакат ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ушбу тажрибали ва ёрқин сиёсатчининг ғалабасига жуда кам киши шубҳа билан қараган эди, деб ёзади. “Муваффақиятли амалга оширилган ислоҳотлар уни истеъдодли ва прагматик раҳбар сифатида намоён этди. Мамлакатдаги илғор иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ. Бугун Ўзбекистон иқтисодиёти жадал ривожланаётган дунёдаги саноқли давлатлардан биридир. Сўнгги пайтларда республикани Марказий Осиёнинг «янги йўлбарси» деб эътироф этилаётгани ҳам бежиз эмас», - деб таъкидланади  мақолада.

Нашрда, қатор сиёсатшунослар Ўзбекистон Президенти қисқа вақт ичида янги локомотив сифатида Марказий Осиё минтақасида етакчиликка  даъво қилаётганини таъкидлаётгани қайд этилган.

Материалда Ўзбекистоннинг қайта сайланган Президенти ривожланишдан, олдинга интилишдан  тўхташни асло ўйламаслиги алоҳида урғуланган. Яқинда ўтказилган Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисидаги инаугурация маросимидаги нутқида Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини тақдим этди. Стратегия фуқаролик жамияти ва миллий иқтисодиётни ривожлантириш, адолатли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлашни ўз ичига олади.

«Юқоридаги далиллар Ўзбекистон янги раҳбар билан мамлакат равнақи учун ишончли мустаҳкам пойдевор қураётгани ва аниқ белгиланган мақсадларни амалга ошириш сари тезликни ошириб бораётганини намоён этмоқда», - деб ёзади «Planet 360 Info».   

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net