Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун юртимизга келган халқаро кузатувчилар сайловга тайёргарлик ишлари билан танишмоқда. Ўз навбатида, улар ушбу муҳим сийсий тадбир ҳақидаги фикрларини билдирмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
Ваис Каис, Буюк Британиянинг «АКС Services Group» компанияси бош ижрочи директори:
- Аввало, Ўзбекистонда бўлиш ва сайлов жараёнини кузатиш мен учун катта шараф эканини айтмоқчиман. Юртингизда сайлов жараёни ошкора кетмоқда. Бу мамлакат сиёсий тузилиши учун жуда муҳим. Шунингдек, ёшларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириш имконини ҳам бермоқда. Сайловга тайёргарлик жараёнида демократик тамойилларга тўла жавоб берадиган ишлар амалга оширилганини қайд этишни истайман.
Дастлаки кузатувларим сайловлар адолатли тарзда ўтишидан дарак бермоқда. Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, Ўзбекистонда сиёсий тузилманинг шаклланиши, сиёсий партиялар ўртасида баҳслар бўлиб ўтаётгани демократиянинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Ўйлайманки, сайловчилар муносиб номзодни танлайди.