Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг
Янгиликлар
ТОШКЕНТ, 24 октябр. /«Дунё» АА/. Украиналик халқаро кузатувчи, Сиёсий таҳлил ва халқаро тадқиқотлар институти директори Сергей Толстов Ўзбекистон Президенти сайловининг ташкилий жиҳатлари ҳақидаги муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
- Ўзбекистонда сайлов жараёни миллий қонунчилик ва халқаро меъёрлар талаблари доирасида тўлиқ тартибга солинган. Янги қабул қилинган Сайлов кодексининг нормалари энг юқори халқаро стандартларга мос келади.
Шуни айтмоқчиманки, Ўзбекистонда парламент ва Президент сайловлари кучли рақобат муҳитида ўтмоқда.