Ўзбекистон Президенти сайлови натижалари Латвия оммавий ахборот воситалари диққат марказида

short  

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурининг асосий йўналишлари билан танишиб чиқинг

EKOLOGIYA_KIRILL

XDP-Vorisova-kir

UzLIDEP_kiril_oxiri

Milliy-кирил_охири

АДОЛАТ (узб. кирил.)

 

Янгиликлар

01.11.2021 11:28

Р?ГА, 1 ноябрь, /«Дунё» АА/. Латвиянинг «Freecity («Очиқ шаҳар») ахборот порталида «Янги Ўзбекистон: Президент сайлови ва янги сайлов қарашлари» сарлавҳали  мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Президент сайлови Янги Ўзбекистон ҳаётининг барча жабҳаларида, жумладан, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиёт йўлида амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг узвий ва мантиқий давоми бўлган ўзбек халқининг юксак сиёсий тафаккури ва донишмандлигининг яна бир ёрқин намойишига айланди.

Ахборот порталининг «Очиқ шаҳар» журнали Латвиянинг дунёдаги энг нуфузли нашрлар халқаро клуби - «Project Syndicate» рўйхатига кирган ягона нашридир.  Журнал жаҳоннинг етакчи давлатлари раҳбарларининг  иқтисодиёт, сиёсат ва илм-фан мавзуларига бағишланган мақолаларини мунтазам чоп этади.

    Online Maslahat

    Ism

    E-mail

    Maslahat

    Useful links

    booked.net
    booked.net